Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг тўртта туманидаги маҳаллаларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилади
Бунга электр тармоқларидаги авария ҳолатларининг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш сабаб қилиб кўрсатилган.
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авария ҳолатларининг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 21 июнь куни Тошкент шаҳрининг қуйидаги манзилларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Юнусобод тумани: «Кулол» маҳалласининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 15:00 гача;
- Яккасарой тумани: Ҳамид Сулаймон номидаги маҳалланинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 15:00 гача;
- Сергели тумани: «Селмакон» маҳалласининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
- Миробод тумани: «Файзобод» маҳалласининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 16:00 гача.
Ушбу ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши ҳам мумкин.