Ўзбекистон | 15:00 / 21.06.2023
9938
3 дақиқада ўқилади

Фарғона политехника институтида таълим олинг!

Фото: Фарғона политехника институти

Ҳозирги кунда муассасада 7 та факултет фаолият олиб бормоқда. Уларда 65 та бакалавр ва 32 та магистратура мутахассислиги бўйича таълим йўналишлари мавжуд.

Олийгоҳда талабалар билимини амалий ошириш мақсадида замонавий 63 та лаборатория фаолият юритмоқда. Бундан ташқари 14 та спин-офф корхоналарда талабалар ўз кўникмаларини мустаҳкамламоқдалар.

Шунингдек Фарғона политехника институтида халқаро чет эл олийгоҳлари билан ҳамкорлик ҳам йўлга қўйилган. Бу эса кўплаб ривожланган мамлакатлар билан талабалар алмашинувини таъминлайди.

Салкам 60 йиллик тарихга эга бўлган Фарғона политехника институтида бугунги кунда жами 7 та факультет фаолият юритмоқда. Шунингдек, 2023-2024-ўқув йили учун бакалавриат кундузги таълим шаклида 65 та йўналиш, бакалавриат (сиртқи) таълим шаклида 25 та йўналиш ҳамда магистратура мутахассисликлари бўйича 32 та таълим йўналишлари мавжуд. 

Институтимиздаги таълим жараёни ва дарсликлар халқаро стандартларга асосланган. Дарслар фақат назария билан чекланиб қолмасдан, талабаларнинг илмий тадқиқотлар олиб бориши, илмий мақолалар ёзиши ҳамда амалиётга йўналтирилган. Талабалар ўз билимларини ошириш ва мустаҳкамлаш учун институтнинг 332 мингдан зиёд китоб фондига эга бўлган Ахборот-ресурс марказидан фойдаланишлари мумкин.

Шунингдек олийгоҳимизда 63 та лаборатория хоналари мавжуд бўлиб, энг сўнгги замонавий жиҳозлар билан таъминланган. Ушбу хоналарда талабаларимиз назарий олган билимларини амалиётга татбиқ этиб келишмоқда.

2022 йилда институтда илмий ва инновацион ишлаб чиқариш ҳамда турли соҳаларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган жами 17 та марказ фаолияти йўлга қўйилди. Марказлар бир пайтнинг ўзида бир неча кафедра ва спин-офф корхоналарини қамраб олади. Ҳозирда олийгоҳ бошқарув структурасида марказлар алоҳида ўрин эгаллаган бўлиб, бир вақтнинг ўзида бир нечта кафедралардаги илмий-тадқиқот ишлари, малакавий амалиёт, стажировкалар айнан мана шу марказларнинг ўзида олиб борилмоқда. Шунингдек, ҳозирда марказлар таркибида 14 та спин-офф корхоналари мавжуд бўлиб, шундан 2 таси Фарғона политехника институти таъсисчилигида масъулияти чекланган жамият сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Бугунги кунда, институтимиз кўплаб чет элнинг нуфузли олийгоҳлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Шунингдек, АҚШ, Италия, Франция, Германия, Корея, Япония, Россия Федерацияси, Латвия, Португалия, Миср, Араб Республикаси, Буюк Британия каби давлатларнинг тажрибали ва малакали профессор-ўқитувчилари, соҳа мутахассислари Фарғона политехника институтидаги таълим жараёнига жалб этилган ва улар ҳозирги кунда талабаларимизга сабоқ бериб келишмоқда.

Қувонарлиси шундаки, амалга оширилаётган тизимли ишлар натижасида жорий йилнинг ўзида Фарғона политехника институти Times Highеr Education ташкилотининг The Impact Ranking ва World University Rankings 2022 халқаро рейтингидан ўрин эгаллади. Бу эса барча профессор-ўқитувчилар ва талабалар қалбида ўзгача фахр туйғусини уйғотди.

Телефонлар:

📞 +998954000082

📞 +998954000085

📞 +998954000086

Сайт | Telegram | Instagram | Facebook|

Реклама

 

Мавзуга оид