Ўзбекистон | 11:41 / 21.06.2023
6020
1 дақиқада ўқилади

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Деҳқонобод туман бўлими бошлиғи ЙТҲга учради

Жорий йилнинг 20 июнь куни соат 16:10 лар атрофида Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани Қорашина шаҳарчаси, Термиз-Тошкент халқаро йўлида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Деҳқонобод туман бўлими бошлиғи Б.Ғ. ўзига бириктирилган Nexia-3 русумли хизмат автотранспорт воситасида ҳаракатланиб келаётган вақтида қарама-қарши йўналишдаги фуқаро Ш.Ф. бошқарувидаги Cobalt русумли автотранспорт воситаси билан тўқнашиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисасига учраган.

Департамент хабарига кўра, орқа томондан ҳаракатланиб келган фуқаро У.Ё. бошқарувидаги Spark русумли автотранспорт воситаси ҳам Б.Ғ. бошқарувидаги Nexia-3 автомашинасига келиб урилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли суд тиббиёт экспертизалари ҳамда департамент ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Экспертиза ҳамда хизмат текшируви натижасига кўра қўшимча ахборот берилиши айтилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид