Ўзбекистон | 13:07 / 21.06.2023
7675
1 дақиқада ўқилади

Ковид билан касалланган беморларни даволовчи шифокорларга устамалар камайтирилди

Президент томонидан “Ўзбекистон президентининг ва Ўзбекистон ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги фармон имзоланди.

Фото: Kun.uz

Ҳужжатга мувофиқ, «Ўзмедимпекс»  ва «IT-Med» МЧЖ оммавий савдолар орқали тўлиқ сотилаётган ташкилотлар рўйхатидан чиқарилмоқда.

Муқаддам қайта ташкил этиладиган ва тугатиладиган давлат корхоналарининг рўйхатлари тасдиқланган эди.

Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар жойлашган муассасаларда фаолият олиб бораётган тиббиёт ва бошқа ходимлар ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораториялари ходимларига ишлаган даври учун махсус устама тўлови 200 фоиздан 50 фоизга туширилмоқда.

Мавзуга оид