Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда янги маъданли тузилма борлиги аниқланди
Ушбу аниқланган тузилма олтин ва полиметаллга истиқболли эканлиги прогноз қилинмоқда.
Геология фанлари университети «Минерал ресурслар институти» ДМ ходимлари Сурхондарё вилоятида «Жанубий Ўзбекистон ҳудудида 1:100 000 миқёсли космогеологик тадқиқотлар» номли давлат лойиҳаси бўйича дала текширув ишларини амалга оширган.
Тадқиқот давомида Сурхонтов тоғининг Вахшивор майдонида дала дешифровкалаш ишлари олиб борилиши натижасида у ерда малахитлашувга бой янги маъданли тузилма борлиги аниқланган.
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги хабар беришича, ушбу аниқланган тузилма олтин ва полиметаллга истиқболли эканлиги прогноз қилинмоқда.
Ҳозирда мазкур тузилма давомийлиги яна қўшимча равишда ўрганилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
11:58 / 24.05.2025
Сурхондарёда гиёҳвандлик воситасини 20 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди
09:12 / 22.05.2025
Сурхондарёда қовун еган фуқаролар заҳарлангани рад этилди
16:37 / 20.05.2025
Сурхондарёда «Термиз мулоқоти»нинг биринчи йиғилиши бошланди
08:56 / 19.05.2025