Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зангиотада чуқурлиги 9 метр бўлган қудуққа тушиб кетган 14 ёшли қиз қутқарилди
Турли даражада тан жароҳати олган қиз Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.
20 июнь куни соат 07:15 да Тошкент вилояти Зангиота тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига 14 ёшли қиз ўз эҳтиётсизлиги оқибатида яшаш хонадонидаги чуқурлиги 9 метр бўлган қудуққа тушиб кетгани ва унга ёрдам зарурлиги ҳақида ташвишли хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ФВВ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, махсус қутқарув анжомлари ёрдамида қизни қудуқ ичидан олиб чиққан ва тез-тиббий ёрдам ходимларига топширган.
Шундан сўнг турли даражада тан жароҳати олган қизга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган ва ҳозирда шифокорлар назоратида.

ФВВ хабарида айтилишича, қизнинг умумий аҳволи яхши.
Мавзуга оид
15:52 / 16.05.2025
Андижонда 7 ёшли бола чуқурлиги 40 метр бўлган қудуққа тушиб кетди
10:29 / 26.04.2025
Зангиотадаги гилам дўконида йирик ёнғин содир бўлди
11:32 / 16.04.2025
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
09:41 / 22.03.2025