Фронт яқинида таъмирланаётган Leopard ва Донбасс шимолидаги жанглар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 483-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- РФ Конституциявий суди армияни «обрўсизлантириш» тўғрисидаги моддани Конституцияга зид эмас деб топди ва уни бекор қилмади.
- ЕИ мамлакатлари махсус вакиллари Россияга қарши санкцияларнинг 11-пакети бўйича келишиб олди. У аввалроқ киритилган санкцияларни айланиб ўтишга қарши қаратилган.
- Зеленский қарши ҳужум «исталганидан кўра секинроқ» кетаётгани, аммо бу «ҳолливудча филм эмаслиги»ни айтди.
- Иккита дрон Москва областидаги ҳарбий қисм омборлари яқинида қулади. Яна бир дрон қолдиқлари Новая Москва ҳудудида топилган.
- РФ Тергов қўмитаси урушга қарши фаоллардан бири Анатолий Березиковнинг махсус ҳибсхонадаги ўлимидан сўнг ўз жонига қасд қилишгача олиб борганлик моддаси бўйича жиноий иш қўзғади.
Запорижжя областида Leopard 2 танклари
2023 йил бошида Ғарбнинг қатор давлатлари, жумладан АҚШ, Полша, Германия ва Буюк Британия Украина қуролли кучларига танклар етказиб беришга розилик билдирди. Баҳорда ушбу давлатлар Украинага дастлабки Leopard 2 танкларини юборишди.
Июн ойи ўрталарида РФ мудофаа вазирлиги камида еттита Leopard танки йўқ қилингани ҳақида маълумот берди. Oryx ҳарбий-таҳлилий лойиҳаси Украина қуролли кучлари немислар томонидан ишлаб чиқарилган танклардан саккизтасини йўқотганини тасдиқлаган — шундан фақат иккитаси йўқ қилинган (қолгани ёки шикастланган, ёки жанг майдонида қолдирилган). Қуйида украин ҳарбийлари фронт чизиғи яқинида Leopard 2 танкини таъмирлаётгани акс этган суратлар.
Запорижжя областининг Преображенка қишлоғига берилган зарба оқибатлари
Украина қуролли кучларининг Донбасс шимолидаги позициялари
Мавзуга оид
20:12 / 22.11.2024
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17 / 22.11.2024
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12 / 22.11.2024
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024