Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“ГЭСларимиз портлатилган тақдирда қиладиган ишларимиз лойиҳаси мавжуд”— сув хўжалиги вазири
20 июн куни сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев Ўзбекистонда сув таъминотини яхшилаш борасида қилинаётган ишлар масаласида ОАВ учун матбуот анжумани ўтказди.
Kun.uz мухбирига кўра, вазир тадбир давомида Ўзбекистоннинг сув иншоотлари хавфсизлиги борасидаги саволга ҳам жавоб берди.
“Украинадаги “Каховка” ГЭС портлатилиши яна бир бор кўрсатдики, сув иншоотлари хавфсизлигига катта эътибор бериш керак. Уларнинг ҳар бири билан фавқулодда вазиятлар содир бўлганда қилинадиган ишлар режасини ишлаб чиқиш керак.
Бизда ҳам барча ГЭСларимиз учун улар портлатилган тақдирда қилинадиган ишлар лойиҳаси мавжуд. Бунда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги нима қилиши, Сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзбекгидроэнерго” нима қилиши тўлиқ белгиланган.
Хоҳлаган ГЭСни танланг, бизни сизни ўша ерга олиб борамиз ва режалар билан таништирамиз. Биз яқинда шу бўйича амалиёт ҳам қилиб кўрдик. Бунда “Чорвоқ” ГЭС портлади, деб тасаввур қилдик-да, сув неча соатда бизга етиб келиши, биз қаерга бориб дислокация қилишимиз-у, қаерда “палатка” қилиб, сувни қандай бошқаришни машқ қилдик.
Бундай амалиёт ҳамма сув омборлари бўйича бор”, – деди вазир.

Шавкат Ҳамроев шунингдек, бундай режа Сардоба фалокати вақтида йўқмиди, деган саволга ҳам жавоб берди.
Сардоба сув омборидаги қурилиш ҳали тугамаган эди. Бу биринчидан, иккинчидан, бу лойиҳа бор эди. Кейин энг катта масала, ўша лойиҳада Сардоба сув омбори учун 27 млрд сўмлик ўзгаришларни назорат қилувчи қурилмалар ўрнатиш режаси бор эди. Аммо ўша лойиҳани молиялаш охиригача бормаган эди. Ўша лойиҳа молияланганда сув чиқишни бошлаши билан сиреналар чалинарди. Бу тизим охирига етмаганди. Сардоба фожиасининг энг катта сабабларидан бири – қурилиш охирига етмаганди.
Иш комиссияси ҳам, давлат комиссияси ҳам кўрмаган эди. Биз уни тезроқ фойда берсин, халқ – жиззахликлар, сирдарёликлар қийналган, деб уни тўлдириб ишлатишни бошлагандик. Геологияси панд берди”, – деди Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев.
Мавзуга оид
20:38 / 18.04.2025
2025 йилда қуввати 65 мегаватт бўлган мингдан ортиқ микро ГЭС қурилади
08:35 / 14.04.2025
Малайзия Ўзбекистондаги дарё ва каналларда кичик ГЭСлар қуриши мумкин
17:34 / 05.04.2025
Норин дарёсида иккинчи ГЭС қурилиши бошланди
13:38 / 28.03.2025