Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий гвардияга 16 та ҳолат бўйича ҳуқуқбузарлик ишларини юритиш ваколати берилди
13 та моддада ҳужжатларни расмийлаштириб судга юбориш ваколати белгиланган бўлса, кўриб чиқиб жарима жазоси тайинлаш ваколати берилган моддалар 4 тани ташкил этади.
Миллий гвардия органларига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 16 та моддаси бўйича ҳуқуқбузарликларга доир ишларни юритиш ваколати берилди. Бу ҳақда Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Янги қонун билан Миллий гвардия органларига МЖтКнинг 16 та моддаси бўйича ҳуқуқбузарликларга доир ишларни юритиш ваколати берилди.
Шундан 13 та моддада ҳужжатларни расмийлаштириб судга юбориш ваколати белгиланган бўлса, кўриб чиқиб жарима жазоси тайинлаш ваколати берилган моддалар 4 тани ташкил этади.
Майда безорилик, совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш, вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш, жамоат жойларида алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш каби маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни кўриб чиқиш, баённомалар тузиш ва уларни кўриб чиқиш учун судга юбориш бўйича қўшимча ваколатлар берилди.
Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари билан белгиланган режа асосида мунтазам равишда миллий қонунчиликни, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашни, ҳуқуқий соҳаларда ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳаракатининг асосий стандартлари ва моделларини ўрганиш бўйича машғулотлар ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:54 / 17.04.2025
Йил бошидан бери энг кўп қандай маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилгани айтилди
13:30 / 24.03.2025
100 мингга яқинлашган маъмурий қамоқ, 5 баробар ошган депортация — Ўзбекистонда ҳуқуқбузарликлар статистикаси
12:35 / 20.03.2025
Заргарлик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдори оширилади
09:54 / 06.03.2025