Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Онам доим ароқ ичиб, менга азоб беради” – 11 ёшли бола болалар омбудсманидан ёрдам сўради
Ичкиликка ружу қўйган она бир куни маст ҳолда қарта ўйнаётганида қарта донаси ерга тушиб кетгани учун пичоқ билан боланинг кўкрак қафасига урган.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусованинг шахсий қабулига 11 ёшли бола Н.Р. бувиси билан бирга келиб, онаси билан яшайдиган уйдан бувисиникига қочиб кетганини, опаси, акаси ва синглиси онаси билан қолганини ҳамда отаси вафот этганини билдирган.
Боланинг таъкидлашича, онаси доимий равишда ароқ ичиб, унга ёмон муносабатда бўлиб келган. Ҳатто бир куни онаси билан карта ўйнашганида карта тушиб кетгани учун онаси пичоқ билан кўкрак қафасига урган ва танасида пичоқ ўрни из қолдирган. Шунингдек, болакай мактабга бора олмаслигини, ўқишни билмаслигини, бувиси билан яшашни ҳоҳлашини маълум қилган.
16 июн куни бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова, Бола ҳуқуқларини таъминлаш сектори вакили ҳамда маҳалла хотин-қизлар фаоли билан боланинг мурожаатини ўрганиш мақсадида онаси Ф.Р.нинг хонадонига борилган. Аммо фуқаро Ф.Р. ўзини одобсизларча тутиб, хонадон эшигини очмасдан, барчани ҳақоратлаб, кетишларини талаб қилган.
Ҳолат юзасидан тезкорлик билан ҳамкор ташкилотлар, жумладан, ички ишлар органлари ходимлари билан ишлар олиб борилган. Шу куни Ф.Р. спиртли ичимликлар таъсирида бўлгани ва бу ҳолат кўпдан бери давом этиб келаётгани, уйининг санитария ҳолати қониқарли эмаслиги ва қарамоғида бўлган болалари қаровсиз қолгани аниқланган.
Таъкидланишича, ўрганиш натижасида Ф.Р. даволаниш учун тиббий муассасага жойлаштирилган. Болалар онаси даволаниб, оиласига қайтгунига қадар Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.
Мавзуга оид
14:01 / 24.05.2025
Ўзбекистонда болалар сайёҳлик дастури доирасида 1 млн ўқувчи мамлакат бўйлаб саёҳат қилиши мумкин
15:30 / 22.05.2025
Болалар саратонига қарши курашиш бўйича миллий стратегия амалга оширилади
17:23 / 20.05.2025
Нима қилса музқаймоқ болаларнинг томоғини оғритмайди? – педиатр маслаҳати
14:18 / 15.05.2025