Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳридаги электр энергияси истеъмоли 30 фоизга ўсди
2017-2022 йиллар мобайнида Тошкент шаҳри аҳолиси ва улгуржи истеъмолчилар томонидан энергия истеъмоли ҳажми 30 фоизга ошди.
Фото: tourism.tashkent.uz
Сўнгги 6 йилда Тошкент шаҳрида электр энергия истеъмоли ҳажми 30 фоизга ўсди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
2017-2022 йиллар мобайнида Тошкент шаҳри аҳолиси ва улгуржи истеъмолчилар томонидан энергия истеъмоли ҳажми 30 фоизга ошган. Хусусан, аҳоли томонидан электр энергияси истеъмоли кескин равишда ўсган ва 2017 йил билан таққослаганда умумий кўрсаткичнинг 37 фоизига етган.
“Тошкент шаҳрининг ҳар бир абоненти томонидан (ҳисоблагич асосида) электр энергияси истеъмоли ўсишида кузатилаётган ижобий тенденция 2017 йилдан буён 21 фоизни ташкил этди.
Тошкент шаҳридаги электр энергияси истеъмолига абонентлар сонининг ўсиши ҳам сезиларли таъсир кўрсатмоқда, бу кўрсаткич 2017 йил билан таққослаганда 18 фоизни ташкил этди.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳрининг шиддат билан ривожланиши, аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигининг ўсиб бориши, иқтисодий тараққиёт саноат истеъмолчилари сони 2017 йилдан буён 34 фоизга кўпайишига олиб келди”, дейилади ҳокимлик хабарида.
Мавзуга оид
18:43 / 24.05.2025
Францияда йирик блэкаут юз берди
23:55 / 08.04.2025
Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади
14:32 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
19:11 / 31.03.2025