Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 июлдан тадбиркорларга маслаҳат хизмати йўлга қўйилади
Душанба ва пайшанба кунлари тадбиркорлар учун қонунчиликда белгиланган ёрдамлар бўйича онлайн тарзда маслаҳат берилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан «Тадбиркорларга маслаҳат» тамойили асосидаги хизмат жорий йилнинг 1 июль санасидан йўлга қўйилади.
Бунда ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари тадбиркорлар учун қонунчиликда белгиланган ёрдамлар, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ривожлантириш ва кенгайтириш тўғрисидаги турли мавзулар бўйича онлайн тарзда маслаҳат берилади.
Қайд этилишича, ушбу маслаҳатлар бўйича барча мажбуриятни бажариш жамғарма мажбуриятида эмас.
Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи масалалар юзасидан жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг ва таҳлил қилиш ҳамда ижтимоий сўровлар ўтказиш жорий этилади.
Мавзуга оид
14:13 / 25.03.2025
Фирибгарлар тузоғига энг кўп тушадиган одамлар тоифаси маълум қилинди
12:13 / 19.09.2023
Болалар миллий тиббиёт марказида онлайн маслаҳат бериш йўлга қўйилди
12:23 / 05.09.2023
Давлатга тегишли сув ҳавзалари тадбиркорларга E-auksion орқали ижарага берилади
18:55 / 04.09.2023