Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат Ўзбекистон-Қозоғистон чегараси тўғрисидаги шартнома ратификация қилинишини маъқуллади
Ўзбекистон Сенатида маълум қилинишича, Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини белгилаш бўйича ишлар тўлиқ якунланган.
Сенат қирқ иккинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида Ўзбекистон – Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.
Ҳужжат Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан унинг 2022 йил 21 декабрь куни мамлакатга давлат ташрифи чоғида имзоланган эди.
Шартномага кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги давлат чегарасининг демаркация қилинган чизиғи узунлиги 2 356 километрдан ортиқдир.
Шартнома билан Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини белгилаш бўйича ишлар тўлиқ якунланди ҳамда чегара хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш учун энг муҳим шарт-шароитлар яратилди.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
08:50 / 22.05.2025