Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари пора билан қўлга олингани рад этилди
Ҳокимлик матбуот хизматига кўра, жиноят устида ушланган шахс ҳеч қачон пойтахт ҳокимлигида мансабдор лавозимда ишламаган.
Интернетда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қурилиш бўйича бўлим бошлиғи Лутфулла Алманов 2500 доллар миқдорида пора олаётган пайтда Прокуратура ҳузуридаги департамент томонидан ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқалди.
Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан эълон қилинган баёнотда мазкур хабар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмаслиги таъкидланади.
Қайд этилишича, Лутфулла Алманов Тошкент шаҳар ҳокимлигида умуман ишламаган. Ушбу шахс 2019 йилнинг 27 июнидан 2021 йил 24 ноябрь кунига қадар Учтепа туман ҳокимлигида туман ҳокимининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган. Яъни бундан қарийб икки йил олдин ўз аризасига кўра вазифасидан озод қилинган.

Мавзуга оид
16:26 / 27.05.2025
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
11:16 / 24.05.2025