Хўжалик юритувчи субъектларнинг 1,7 трлн сўмлик қарздорлиги ҳисобдан чиқарилди
Ўзбекистонда 2144 та хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қўлланган жарима бўйича юзага келган 1,7 трлн сўм миқдоридаги қарздорлик ҳисобдан чиқарилди.
Солиқ қўмитаси хабарига кўра, 2023 йил 1 июнь ҳолатига хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги учун қўлланган жарималар суммаси ҳисобдан чиқарилади, ушбу жарималарни ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.
Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликнинг вужудга келиш муддати 2023 йил 1 июндан бошлаб янгидан ҳисобланади.
Президент қарори қабул қилиниши натижасида 1631 та субъектга 2,5 трлн сўм миқдорида жарима қўллаш юзасидан иқтисодий судларга киритилган аризалар кўриб чиқилиши тўхтатилади.
4170 та субъектга 5,5 трлн сўм миқдорида жарима қўллаш юзасидан кўрилаётган чоралар тўхтатилди.
Мавзуга оид
14:08 / 13.11.2024
Тошкент вилоятида 3,3 триллион сўмлик солиқ қарздорлиги аниқланган — Бош прокуратура
08:48 / 09.11.2024
Кўп квартирали уйларни бошқариш органи қарзни судда ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди
10:18 / 02.11.2024
Чиқиндидан қарздорлар “свет”га тўлов қилолмайди. Масъуллар янги тизим тартибини тушунтирди
19:04 / 20.06.2024