Спорт | 08:43 / 25.06.2023
58100
2 дақиқада ўқилади

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Пахтакор»нинг чемпион бўлиш анъанаси бузилмаслиги керак»

24 июн куни Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Пахтакор»нинг Қибрайдаги ўқув-йиғин машғулотлари базасида бўлди. Сўнгги ойларда комплексда амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишган клуб раиси футболчилар билан ҳам суҳбатлашди.

Фото: FC Pakhtakor

«Аввало, сизларга сўнгги икки йилда қўлга киритилган чемпионлик учун раҳмат айтаман. Бундан қувондим. Анъанани бузмаслигимиз керак. Энг муҳими эътибордаги одам эканлигингизни унутмасангиз ва биз билан бир жамоа бўлишда давом этсангиз кифоя. Биз яхши шароитлар яратиб беришда давом этамиз. 

Ёшларимиз миллий жамоа сафида Осиё чемпиони бўлишди. Акаларингиз каби ном қозонинг, қадрингизни билинг, меҳнат қилиб Европага кетинг, мен хурсанд бўлай. Аббос (Файзуллаев), айниқса сендан умидимиз катта. Ишонаман, сен ҳали «Пахтакор» билан юқори марраларни забт этасан ва Европанинг топ клубларида ўйнайсан», — дейди клуб раиси футболчилар билан учрашувда.

Маълумот ўрнида, «Пахтакор» бу мавсумда Ўзбекистон чемпионатида 12-турдан сўнг 24 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам «Навбаҳор»дан 1 очкога ортда қолмоқда, аммо «шерлар» захирасида бир ўйин бор.

Мавзуга оид