Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко Назарбоевга қўнғироқ қилиб, Беларус–Қозоғистон алоқаларини муҳокама қилди
Бунга Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги муносабат билдириб, Қозоғистон–Беларус муносабатлари “фақатгина амалдаги президентлар ўртасида” муҳокама қилиниши мумкинлигини қайд этди.
25 июн куни Беларус президенти Александр Лукашенко Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда “Пул первого” канали хабар берди.
“Халқаро кун тартиби, минтақадаги вазият ва Беларус-Қозоғистон муносабатлари муҳокама қилинди”, – дейилади хабарда.
Қозоғистонлик журналистлар 26 июн кунги матбуот анжуманида Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияровдан бу борада изоҳ беришини сўради.
“Беларус президенти собиқ президентимизнинг азалий дўсти ҳисобланади. Уларда доим ўзаро гаплашадиган гаплари бўлган. Шу билан бирга, ўзингизга ҳам маълумки, ташқи сиёсат, хусусан хорижий давлатлар билан муносабатларни белгилаш Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг ваколатида. Шундан келиб чиққанда, Қозоғистон–Беларус муносабатлари фақатгина амалдаги президентлар ўртасида муҳокама қилиниши мумкин”, – деди ТИВ сўзчиси.
Смадияровнинг қўшимча қилишича, икки давлат муносабатлари стратегик характерга эга.
“Кун тартибида муаммоли масалалр йўқ. Барча даражаларда доимий ва режа бўйича бир марталик алоқалар сақланиб турибди”, – деди дипломат.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
12:14 / 24.05.2025
Ғойиб бўлган Беларус мухолифат спикери махсус хизматлар билан алоқада гумонланяпти
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025