Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий гвардиянинг от спорти мактабига 200 минг долларлик отлар харид қилинади
Миллий гвардия қошидаги От спорти мактабига 10 бош от хариди учун тендер эълон қилинди. Европанинг зотдор тулпорлари ҳар бири 2,3 млрд сўм (200 минг доллар)дан сотиб олиниши мумкин.
Миллий гвардия Харид қилиш бошқармаси зотдор отлари бўйича тендер эълон қилди. 21 июлгача давом этадиган тендерда Миллий гвардия қошидаги От спорти олий мактаби учун 10 бош тулпор харид қилинади.
Тендерда 10 бош от учун жами 23 млрд 305 млн сўм – отларнинг ҳар бири учун 2 млрд 331 млн сўмдан бошланғич нарх белгиланган. Харид нобюджет маблағларидан молиялаштирилиши қайд этилган.
Жониворлар Европанинг иссиққон, зотдор, спорт отларидан бўлиши, Халқаро от спорти федерацияси талабларига жавоб бериши ва FEI паспортига эга бўлиши керак.
10 та отдан 3 таси тўсиқлардан сакраш, 3 таси от йўрттириш, 4 таси учкураш турларига ўргатилган бўлиши талаб этилади.
Маълумот учун, от спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактабига 1930 йилларда асос солинган. Мактаб 2018 йил 27 апрелда Миллий гвардия тасарруфига ўтказилган. Муассасага 10 ёшдан 13 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади.
Мавзуга оид
09:54 / 06.03.2025
Миллий гвардия тизимига ишга киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди
17:11 / 07.02.2025
Миллий гвардияга маъмурий жазо чорасини қўллаш ваколати берилди
12:29 / 25.01.2025
Миллий гвардияга ўқувчилар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўллаш ваколати берилмоқда
15:58 / 21.01.2025