ЕИ учинчи давлатларга қарши янги санкция қуролига эга бўлди: лекин ундан аяброқ фойдаланиши мумкин
Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Россияга иқтисодий санкцияларга чап беришда ёрдам бераётган учинчи давлатларни жазолаш ўрнига, уларнинг фикрини ўзгартиришни афзал билмоқда.
Ўтган ҳафтада Европа Иттифоқи Россияга жорий этилган иқтисодий санкцияларни енгиб ўтишда унга ёрдам бераётган давлатларни жазолашга из берадиган санкция арсеналини кучайтиришга рози бўлди. Лекин, экспертлар фикрича, ЕИ бу ишга қўл урмаслиги мумкин, деб ёзмоқда Politico.
Россия президенти Владимир Путиннинг ҳарбий машинасини молиялаштиришдан мосуво этиш учун Европа Иттифоқи ё Кремлга даромад келтирадиган ёки Украинага босқин давомида жанг майдонларида фойдаланилаётган кўплаб товарлар савдо-сотиғини тақиқлаб қўйди.
Аммо айрим давлатлар, жумладан Қозоғистон ва Арманистон ўз ҳудуди орқали санкция остига тушган товарлар оқимини Россияга ўтказиб беришда айбланмоқда. Санкция остидаги товарлар ЕИ давлатларидан тўғридан тўғри Россияга жўнатилмаётгани сабабли, уларни кузатиш жуда мушкул.
Европа Иттифоқи ана шу масала билан жиддийроқ шуғулланмоқчи.
Ўтган йил феврал ойидан буён Украинага кенг кўламли босқин туфайли Россияга қарши 10 та санкциялар пакетини қабул қилган Европа Иттифоқи элчилари янги механизмни тасдиқлашди: агар учинчи давлатлар ғарб санкцияларига амал қилмаса ёки Россияга олиб кириш тақиқланган товарларнинг кескин ўсишини тушунтириб бера олмаса, улар ҳам ЕИ томонидан жазоланади.
Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен бу сиёсий битимни маъқуллади ва пакет «Кремлни қўллаб-қувватловчи ташкилотларга қаратилган экспорт чекловларини қатъийлаштириш Путиннинг ҳарбий машинасига қўшимча зарба бериши»ни айтди.
Европа Иттифоқининг янги механизмига биноан, санкцияларга чап бериб олиб кирилаётган маҳсулотлар рўйхати, шунингдек, ушбу маҳсулотларни етказиш тақиқланган давлатлар рўйхати тузилиши мумкин.
Бироқ, ЕИдагиларнинг барчаси ҳам бу чорани яхши қадам деб кўриб, ундан сўнгги чора сифатида фойдаланишни маъқулламаяпти. Бир неча давлат, жумладан Германия, бундай механизм дипломатик муносабатларга путур етказиши, алал оқибатда санкция остига тушган учинчи давлатлар Россия ва Хитойнинг қучоғига йўл олиши мумкинлигини таъкидламоқда.
«Биз айниқса Марказий Осиёдаги бу компанияларни Путиннинг қучоғига бориб тушиш хавфини вужудга келтирувчи жазолаш чораларига дарҳол ўтиш билан таваккал қилишни истамаймиз. Чунки бу биз истаганимизга ғирт тескари натижа бўлар эди», — деган масаланинг нозиклиги учун ўз шахсини ошкор этишни истамаган ЕИ дипломати.
Бу хавотирларни тарқатиш учун Комиссия матннинг турли вариантларига қўшимча кафолатлар киритган ва Politico нашри улар билан танишиб чиққан.
Дипломатлар ўтган пайшанба куни учинчи мамлакатларга санкциялар жорий этиш тартиби тушунтирилган қўшимча баёнотни имзолашди. Бу баёнотда учинчи мамлакатларга чекловларни айланиб ўтиш билан боғлиқ вазиятни тўғрилаш учун ёрдам бериш ва буни назорат остига олиш, дипломатик иш ва адресли техник ёрдам мамлакатни жазолашдан устувор бўлиши лозимлиги ҳақида гап боради.
Германия иқтисодиёт вазирлиги дипломатик йўл билан одинга қадам босиш лозимлигини талаб қилиб туриб олган эди.
«Келгусида учинчи давлатлар орқали санкцияларни четлаб ўтишнинг олдини самарали олиш имкониятига эга бўлиш муҳим. Шу сабабли 11-санкциялар пакетида учинчи давлатлар билан дипломатик мулоқотларга ва жипс ҳамкорликка адолатли тарзда урғу берилган. Агар жипс ҳамкорлик билан санкцияларга чап бериш ҳолатини бартараф этиш мумкин бўлса, бу доим афзалроқ ҳисобланади», — дейилади баёнотда.
Агар бошқа чоралар кор қилмаса
Халқаро стратегик тадқиқотлар институти санкциялар бўйича катта тадқиқотчиси Мария Шагинанинг сўзларига кўра, бундай ёндашув курашиш чораларини самарасиз қуролга айлантиради.
«Мен бу воситалар кенг ишлатилишига бирмунча скептик муносабатдаман, чунки ЕИ мажбурлашга қарши восита ўйлаб топганга ўхшаяпти. Уларнинг ҳар иккиси мулоқот олиб бориш учун бор сай-ҳаракатни ишга солишга ҳаракат қилишади ва сўнгги чорадан қолган барча чоралар иш бермаса фойдаланиш айтилмоқда. Шу ҳолнинг ўзиёқ бу чоранинг салоҳиятини пасайтиради», — деган Шагина.
Унинг сўзларига кўра, асосий муаммолардан бири – мамлакат санкцияларни четлаб ўтишда ўз ихтиёри билан иштирок этгани қандай исботланиши, шунингдек, маълум бир кўрсаткичлар бўйича савдо ҳажми кескин ўсиб кетгани учун жазо жорий этиш учун олинган савдо тўғрисидаги маълумотлар ишонарли эканини исботлашга бориб тақалади.
Шагинага кўра, мамлакатни санкция рўйхатига қўшиш масаласи кўриб чиқилаётганида асосий хавотир у билан дипломатик алоқалар бузилиши бўлади. «Бу мамлакатлар билан ҳали ҳам яхшилаб гаплашиб олишларинг керак», — деган у. Чунки, экспертнинг фикрича, бундай вазият «нимадир қилиш учун маълум бир журъатсизликка олиб келади».
Pillsbury халқаро савдо ҳамкори вакили Стивен Фармернинг фикрича, «Европа Иттифоқи яқин истиқболда маълум бир мамлакатлар бўйича ҳам, маҳсулотлар ассортименти бўйича ҳам ўз ваколатларидан кенг фойдалана олмайди». Фармерга кўра, бу ҳол санкцияларни айланиб ўтишни юмшатиш учун бошқа вариантлар қолмаганидан кейингина ЕИдан қатъий чоралар кўра бошлаши талаб қилиниши билан боғлиқ.
Россияга ёрдам берганлик учун мамлакатларни жазолаш сари ташланган дастлабки қадам айнан қайси маҳсулотлар нишон остига олиниши бўлади. Фармернинг сўзларига кўра, бу россиялик ҳарбийларга ёрдам бераётган интеграл тизимлар ва электроника, симсиз алоқа воситалари ва бошқа электрон таркибий қисмлар бўлиши мумкин.
Лекин иккиламчи санкциялар рўйхатига қайси давлатларни қўшиш сиёсий таъсирчан мунозараларни келтириб чиқаради. Арманистон ЕИнинг потенциал жазоси янграй бошлагач, аллақачон ўз ҳудуди орқали санкцияларга чап беришларга барҳам бериши ҳақида баёнот берди.
«Бироқ, рўйхатдаги «бесўнақай» давлат албатта Хитой бўлади. Табиийки, бу давлатни санкция рўйхатига киритиб бўлмайди», — деган Шагина.
Пекин қарши чоралар билан таҳдид қилгач, ЕИ давлатлари Хитойнинг Комиссия тақдим этган бир неча компанияларига қарши қатъийроқ савдо чекловлари жорий этишдан чўчиб қолишди ва рўйхатда Ҳонгконгнинг бир неча компанияларини қолдиришди, холос.
Номини ошкор этмаган ЕИ дипломатининг айтишича, янги воситалар блокнинг санкциялар бўйича элчиси Дэвин О’Салливанга риоя этишга мажбурловчи важлар келтиришда ёрдам беради.
«Ғоя шундаки, О’Салливан Россияга ёрдам қўлини чўзган давлатларга йўл олганида сўнгги чоралар унинг енги ичидаги кўзин қарта бўлиши керак. Бироқ биз масалани дўстона усулда ҳал қилишни афзал деб биламиз», — деган дипломат.
Мавзуга оид
16:13
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
15:05
Дума Украинада жанг қилаётганларнинг қарзидан кечиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
13:31
Зеленский Радага Украинанинг «матона режаси»ни тақдим этди
12:57