Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратурада экология соҳасидаги қонунлар ижросини назорат қилувчи махсус бошқарма тузилди
Янги тузилмага Ўктам Ўтаев раҳбарлик қилади.
Бош прокуратура тузилмасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ташкил этилди. Бу 31 майда қабул қилинган “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармонида кўзда тутилганди.
Бош прокуратура матбуот хизматининг хабарига кўра, янги бошқармага Ўтаев Ўктам Чориевич бошлиқ этиб тайинланган. Янги бошқарма учун Бош прокуратуранинг ташкилий-штат тузилмасида қўшимча 6 та, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри прокуратураларига экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишида жами 70 та штат бирликлари ажратилган.
Янги тузилманинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш;
- табиатни муҳофаза қилиш;
- табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларни қайта ишлаш;
- чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда давлат экологик назорати олиб борилишида қонунийликни таъминлаш;
- иқлим ўзгариши соҳасига доир дастурлар ва лойиҳаларда белгиланган дастурлар ва чора-тадбирларнинг ўз вақтида ижро этилишини таъминлаш;
- атмосфера ҳавоси, ер, ерости бойликлари, сув, ўрмонлар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш;
- экотуризм, ов ва сафар туризми соҳасини янада ривожлантириш;
- “яшил” ўсиш тамойилларини жорий этиш;
- экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасига оид бошқа вазифалар ижроси устидан қатъий назоратни амалга ошириш.
Аввалроқ Тошкент, Хоразм ва Жиззах вилоятларидаги табиатни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий махсус прокуратуралар ташкил этилган эди. Эндиликда ушбу органлар фаолияти Бош прокуратуранинг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси томонидан мувофиқлаштирилади.
Мавзуга оид
10:00 / 14.05.2025
3 млрд сўмлик энергия ресурслари талон-торож қилингани аниқланди
16:03 / 30.04.2025
Россия Бош прокуратураси ўзбекистонлик мигрантларнинг ҳуқуқларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш мажбуриятини олди
19:27 / 21.04.2025
Фарғонадаги хусусий клиникага бурун операцияси учун борган департамент ходими вафот этди
11:10 / 18.03.2025