Ўзбекистон | 13:59 / 27.06.2023
9859
2 дақиқада ўқилади

Дунёнинг “Топ-100” олийгоҳига кирган ёшларга “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари қўшимча имтиҳонларсиз ажратилади

“Топ-500”та олийгоҳ грантини олган фарзандларимизга авиачипта ва ётоқхона харажатлари тўлиқ қоплаб берилади. Бу мақсадлар учун ҳар йили 200 миллион доллар ажратилади. Бу ҳақда жиззахлик сайловчилар билан учрашувда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Фото: ЎзЛиДеП

Дунёнинг “Топ-100”та олийгоҳига грантга кираётган ўғил-қизларимиз сони тобора кўпаймоқда. Мамлакатимизнинг “Олтин фонди” бўлган ушбу иқтидорли ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз зарур. Энди, уларга “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари қўшимча имтиҳонларсиз ажратилади. “Топ-500”та олийгоҳ грантини олган фарзандларимизга авиачипта ва ётоқхона харажатлари тўлиқ қоплаб берилади. Бу мақсадлар учун ҳар йили 200 миллион доллар ажратилади”, деди номзод.

Қўшимча қилинишича, Бухоро, Самарқанд, Хива, Термиз, Шаҳрисабз, Қўқон каби туристик мажмуаларда, шаҳар ва туманлардаги марказий паркларда “Очиқ осмон остида кутубхона”лар ташкил қилинади.

Шу билан бирга, ўз ҳисобидан кутубхона барпо этаётган ташаббускорга 1 мингтадан ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарлари олиб берилади.

Улар давлат ҳисобидан компьютер билан жиҳозланиб, Миллий кутубхона базасига уланади”, деди Мирзиёев.

Сардор Раҳмонқулов
Тайёрлаган Сардор Раҳмонқулов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид