Жаҳон | 17:49 / 27.06.2023
11519
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда бўғирсоқ тайёрлаш бўйича рекорд ўрнатилди

Ошпазлар 2 тоннадан ортиқ бўғирсоқ пиширди.

Фото: Kazinform

Қозоғистонда бир вақтда бўғирсоқ тайёрлаш бўйича рекорд қайд этилди, деб хабар берди Kazinform.

Fairy Bauyrsaq Day тадбири давомида бешта қозонда 40 дан ортиқ ошпаз 2047 килограмм бўғирсоқ тайёрлади ва меҳмонларга тарқатди. Янги рекорд аввалгисидан 47 килограммга кўп.

«Қозоғистон рекордлар китоби саҳифаларида қозоғистонликларнинг ноёб натижалари тасвирланган, бугун китобимиз янги ёрқин рекорд билан тўлдирилди – 2047 килограмм бўғирсоқ тайёрланди. Айтганча, янги рекорд аввалгисидан 47 килограммга кўп. Бундай ташаббуслар халқаро компаниялар томонидан қўллаб-қувватланаётгани, мамлакатимизга қизиқиш, анъана ва маданиятимизга ҳурмат кўрсатилаётгани жуда муҳим. Бу нафақат рекорд ўрнатиш, балки шаҳарликлар учун ажойиб байрамдир», деди Қозоғистон Рекордлар китоби расмий вакили Тастулеков Бақитжан.

Мавзуга оид