Россия исён билан андармон бўлганида Украина қарши ҳужумни давом эттирмоқда, аммо секин. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 488-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Жо Байден маъмурияти вакиллари Украина қарши ҳужумининг дастлабки босқичи суст ривожланаётганидан ташвиш билдирган. «Улар графикдан ортда қолмоқда», — деган The New York Times нашрига АҚШ президенти маъмуриятидаги юқори мартабали мулозимлардан бири.
- Украина мудофаа вазирлиги украин қуролли кучлари Донецк областидаги Ровнопол қишлоғини озод этгани ҳақида хабар берди.
- Украина президенти Володимир Зеленский қўшинларнинг олдинги чизиқдаги позицияларига келди — Бахмут ва Бердянск йўналишларига.
- Путин россияликларга навбатдаги мурожаати вақтида «Вагнер» ХҲК жангчиларини РФ мудофаа вазирлиги билан шартнома тузишга, уйга қайтишга ёки Беларусга кетишга чақирди. Кейин президент Сергей Шойгу ва бошқа кучишлатар идоралар раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди.
- Москва шаҳри, Москва ва Воронеж областларида Евгений Пригожин бошлаган исён вақтида жорий этилган аксилтеррор амалиётлар режими бекор қилинди.
- Пригожиннинг ўзи исён якунланганидан буён биринчи марта ўз ҳаракатлари юзасидан изоҳ берди. У «Вагнер» ХҲКда «режимни ағдариш» мақсади бўлмаганини таъкидлади.
- Латвия консулхонаси «Россиядаги олдиндан айтиб бўлмас ҳодисалар туфайли» россияликларнинг виза бўйича ҳар қандай аризаларини қабул қилишни тўхтатди.
Донецк области Константиновка шаҳри яқинидаги украин ҳарбий хизматчилари
Украина қуролли кучларининг Запорижжя областидаги қарши ҳужуми иштирокчилари
Бахмут атрофидаги стабилизация пункти
Донецк областидаги Дружковка шаҳрига зарба оқибатлари
26 июнга ўтар кечаси Россия ҳарбийлари Краматорск районидаги Дружковка шаҳри бўйлаб тўртта ракета зарбаси йўллади, дея хабар берди област ҳарбий маъмурияти раҳбари Павел Кириленко. Президент офиси раҳбари Андрей Ермак шундай қўшимча қилган: «Тинч фуқаролардан икки киши яралангани маълум. Уйларнинг томлари шикастланган, ойналар тўкилиб тушган». Бундан ташқари, Кириленконинг сўзларига кўра, Россия армияси сув таъминот тизимини ишдан чиқарган.
«Вагнер» ХҲК исёнидан кейинги Москва