Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Касаба уюшмалари куни ишланмайдиган байрам куни сифатида белгиланади
Меҳнат кодексига ўзгартиш киритилиб, ходимларга яна бир дам олиш куни белгиланади.
Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси йиғилишида “Меҳнат кодексининг 208-моддасига қўшимча ва ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.
Қайд этилганидек, соҳа ходимлари саъй-ҳаракатлари билан 5425 нафар ишчи-хизматчининг меҳнат ҳуқуқлари тикланиб, уларнинг фойдасига 11 миллиард сўмга яқин маблағ ундирилган.
Меҳнат муҳофазаси бўйича 932 корхона ва ташкилотдаги ходимларнинг ҳаёти ва меҳнати учун хавф туғдириши мумкин бўлган 5 мингдан зиёд камчилик бартараф этилган.
Ҳозирги вақтда касаба уюшмалари тизимида 34 мингдан ортиқ бошланғич ташкилотлар самарали фаолият кўрсатиб, соҳа бўйича 6,7 мингдан зиёд ходим ва 300 мингга яқин фаоллар фидокорона хизмат қилмоқда. 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни республика барча ишчи-ходимлари томонидан муҳим сана сифатида кенг нишонланади.
Шундан келиб чиқиб, Меҳнат кодекси 208-моддасининг биринчи қисмига 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини ишланмайдиган байрам куни сифатида белгилашга қаратилган ўзгартиш киритилмоқда.
Мавзуга оид
19:51 / 20.02.2025
Ўзбекистонликлар 8 март муносабати билан неча кун дам олади?
18:36 / 08.01.2025
Марказий Осиё давлатларида 2025 йилги дам олиш кунлари сони таққосланди
22:17 / 17.10.2024
Конституция куни байрамини нишонлаш бўйича президент фармойиши имзоланди
07:07 / 31.08.2024