Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автотранспортни олиб чиқиб кетиш муддати ўтказиб юборилгани учун ундириладиган йиғим оширилади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган божхона йиғимлари ставкалари ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 700-сон қарорига асосан олиб чиқиб кетиш муддатининг ўтказиб юборилган ҳар куни учун автотранспорт воситаси ҳар бир от кучидан БҲМнинг 0,7 фоизи миқдорида йиғим ундирилиши белгиланган.
Олиб чиқиб кетиш муддатининг ўтказиб юборилган ҳар куни учун автотранспорт воситаси ҳар бир от кучидан БҲМнинг 0,7 фоизи миқдорида йиғими БҲМнинг 1 баравари миқдорига ўзгартириш киритиш белгиланмоқда.
Қайд этилишича, божхона йиғимини ҳисоблашда қуйидаги мавжуд муаммолар олди олинади:
– божхона тўловлари нотўғри ҳисобланиши ва ундирилиши;
– электромобиллар сони ортиши муносабати билан бошқа транспорт воситалари билан бирга йиғимларни бир хил ҳисоблаш;
– маълумотларни интернет тармоғидан қидириш натижасида божхона расмийлаштируви вақти ортиб кетиши.
Мавзуга оид
08:12 / 29.04.2025
Март ойида автотранспорт воситалари савдоси 3 фоизга камайди
17:58 / 03.02.2025
Божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланди
07:21 / 11.01.2025
Айрим саноат маҳсулотлари учун “Карбон йиғими” тизими жорий этилади
08:30 / 02.11.2024