Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат департаменти Полшага 15 млрд долларлик ҳаво мудофаа тизимларини сотишни маъқуллади
Полша ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини модернизация қилиш доирасида 48 та Patriot қурилмаси ва 644 та ракетани сотиб олади.
АҚШ Давлат департаменти Полшага 15 миллиард доллар (13,7 миллиард евро) миқдорида ҳаво ва ракетага қарши мудофаа жанговар бошқарувининг интеграциялашган тизимини сотишни маъқуллади, дея хабар бермоқда Reuters 29 июнь, чоршанба куни АҚШ Мудофаа вазирлигига таяниб.
Полша ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини модернизация қилиш доирасида 48 та Patriot қурилмаси, улар учун 644 та ракета, шунингдек, турли датчиклар, ёрдамчи ускуналар ва эҳтиёт қисмлар сотиб олади. Келишув Давлат департаменти томонидан маъқулланганига қарамай, Пентагон шартнома имзолангани ёки музокаралар якунлангани ҳақида ҳали эълон қилмади, деб ёзади Reuters.
Агентлик таъкидлашича, Европа давлатларининг Америка қуролларига бўлган қизиқиши улар Украинадаги ҳарбий амалиётлар учун муҳим бўлганидан кейин ортди.
Апрель ойида мамлакат мудофаа вазири, бир вақтнинг ўзида бош вазир ўринбосари лавозимини эгаллаб турган Мариуш Блашчак Полша «Европадаги энг кучли қуруқлик армияси»ни яратиш ниятида эканини айтган эди. «Интенсив модернизация ишлари олиб борилмоқда. Иложи бўлса, биз Полшада ишлаб чиқарилган замонавий техникага буюртма берамиз», - дея маълум қилган мамлакат Мудофаа вазирлиги март ойида мингта Borsuk пиёда аскарлар жанговар машиналарини ишлаб чиқаришга буюртма берганидан кейин.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025