Ўзбекистон | 07:33 / 30.06.2023
6845
1 дақиқада ўқилади

Тошкент-Душанбе йўлининг Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган қисмида ҳаракат чекланади

Сирдарё вилоятининг Сирдарё тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги М-34 Тошкент-Душанбе автомобиль йўлининг 82-километрида жойлашган йўл ўтказгичда таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, шу муносабат билан 2023 йилнинг 30 июн куни соат 08:00 дан 18:00 гача Тошкент-Термиз йўналишидаги барча транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.

Қайд этилишича, ҳаракат мазкур йўлга йўналишдош бўлган халқаро аҳамиятдаги М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг 873-882-километрлари (9 км) ва давлат аҳамиятидаги 4Р-29 М34 автойўли-М39 автойўли-Қозоғистон чегараси йўлининг 0-7-километрлари (жами 16 км.) орқали вақтинча ташкил этилади.

Ҳайдовчиларга йўл кўрсатиш мақсадида ЙПХ ходимлари тегишли жойларга хизматга жалб этилади.

Мазкур йўналишдан ўтувчи ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига ва йўл белгиларининг талабларига қатъий риоя этиш сўралган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид