Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексикада жазирама ҳарорат туфайли 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Мексикада июнь ойининг иккинчи ярмидаги рекорд даражадаги юқори ҳарорат 104 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Айрим ҳудудларда термометр кўрсаткичи Цельсий бўйича деярли 50 даражагача кўтарилган.
Мексикада 100 дан ортиқ киши мисли кўрилмаган жазирама қурбони бўлди: 12 июндан 25 июнгача ўта юқори ҳарорат туфайли 104 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда AFP агентлиги 29 июнь, пайшанба оқшомида Мексика Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб. Ўлимнинг энг кенг тарқалган сабаблари - иссиқлик уриши ва сувсизланиш.
Иссиқликдан асосан мамлакат шимоли ва тўққиз миллион аҳолиси бўлган пойтахт Мехико зарар кўрди. Энг кўп қурбонлар сони (64 киши) шимоли-шарқдаги Нуэво-Леон штатида, ундан кейин эса АҚШнинг Техас штати билан чегарадош қўшни Тамаулипас штатида қайд этилган.
Июнь ойининг сўнгги ҳафтасида мамлакат шимоли-ғарбидаги Сонора штатида рекорд даражадаги ҳарорат қайд этилди - Цельсий бўйича 49 даража, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Одатда ёзги ҳарорат 30 дан 45 даражагача ўзгариб туради. Сўнгги кунларда термометр бироз пасайиб кетди, аммо 1 июлдан бошлаб мамлакатда қурғоқчилик хавфини келтириб чиқарадиган янги иссиқлик тўлқини пайдо бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
23:19 / 21.05.2025
Тошкентда Мексика ва Европа орқали АҚШга юборишни ваъда қилганлар ушланди
23:51 / 19.05.2025
Олимлар жазирама ва сув тошқинларининг яширин хавфини аниқлади
15:18 / 18.05.2025
Ню Йоркда Мексика ҳарбий кемаси Бруклин кўпригига урилди. Қурбонлар бор
17:23 / 14.05.2025