Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон Хитой аэростати разведка маълумотлари тўплаганини рад этди
Пентагоннинг ҳозирги тахминларига кўра, АҚШ ҳудуди узра уриб туширилган ҳаво шари разведка маълумотларини тўпламаган. Аэростат ҳодисаси икки давлат муносабатларини кескинлаштирди.
Йил бошида АҚШ ҳудуди устидан учиб ўтган Хитой ҳаво шари ҳеч қандай разведка маълумотларини тўпламаган. Бу АҚШ Мудофаа вазирлигининг ҳозирги тахмини, деди Пентагон матбуот котиби Патрик Райдер 30 июнь, жума куни бўлиб ўтган брифингда. Вашингтон воқеа содир бўлган пайтда ҳаво шари разведка маълумотларини йиғиш қобилиятига эга эканлигини билган, аммо аппаратнинг бундай эҳтимолий уринишларини минималлаштириш чораларини кўрди, деди мудофаа маҳкамаси расмийси.
Шар фото ва видео суратга олиш имконини берувчи АҚШда ишлаб чиқарилган ускуналар билан жиҳозланган эди, деб ёзган бир кун аввал The Wall Street Journal америкалик расмийларга таяниб. Пентагон вакили бу маълумотни на тасдиқлади, на инкор қилди.
Январь ойи охирида АҚШ ҳудуди узра Хитой шари аниқланди ва 4 февраль куни у Жанубий Каролина соҳиллари яқинида уриб туширилди. Бу воқеа икки давлат ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирди. Шу тариқа, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 5 ва 6 февраль кунлари Хитой пойтахтига режалаштирилган ташрифини бекор қилди. Америка дипломатияси раҳбари ўз позициясини «АҚШ ҳаво ҳудудида Хитойнинг юқори баландликдаги разведка ҳаво шарининг мавжудлигига» муносабати билан изоҳлади.
Шу билан бирга, Пекин Вашингтон ва АҚШ ОАВнинг айбловларини рад этиб, воқеадан «Хитойни қоралаш учун баҳона» сифатида фойдаланилганини билдирди. Хитой томонига кўра, ҳаво шари фуқаролик объекти бўлиб, метеорологик мақсадлар учун мўлжалланган ва тасодифан АҚШ ҳаво ҳудудига кириб қолган.
Мавзуга оид
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди
23:16 / 01.04.2025