Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Учар электрокар, ёғоч шаҳар ва олма терадиган дронлар – ҳафта технодайжести
Kun.uz якунланаётган ҳафтадаги технология ва илм-фанга оид энг қизиқарли хабарларни жамлади.
Учар электрокар
Хитойнинг Guangzhou Automobile Group (GAC) компанияси ҳам йўлда юрадиган, ҳам уча оладиган электромобил прототипини тақдим қилди. Бу ҳақда Nikkei хабар бермоқда.

GOVE деб номланган электромобил исталган вақтда учиш режимига ўтиш учун дрон ва қўниш мосламаси билан жиҳозланади.
Лойиҳа муаллифлари ҳозирча GOVE нархи ва ишлаб чиқариш вақтини ошкор этмаган. Компания фақатгина янгиликнинг тижорат мақсадларида чиқарилиши “узоқ вақт олишини” таъкидлаган.
Telegram'да stories'лар
Telegram мессенжерида янги функция – Stories'лар (ҳикоялар) пайдо бўлади. Илова асосчиси Павел Дуровнинг айтишича, бу билан тармоқ янада ижтимоийлашади.
Маълум бўлишича, янги функция чатлар рўйхатининг юқори қисмида жойлашади. Шунингдек, ҳикояларнинг махфийлиги сақланади: сиз сторисни ким кўришини ўзингиз ҳал қиласиз, бошқаларнинг сторисларини ҳам яшириб қўйишингиз мумкин.
Бундан ташқари, сторисда машҳур ижтимоий тармоқлар каби фото ва видеоларни таҳрирлаш, улар устига ёзиш ва бошқаларни белгилаш имкони бўлади. Камерадан фойдаланишда эса Telegram видеохабарлари каби иккита камерани қўллаб-қувватлаш хизмати бўлади.
Ҳикоянинг профилда қолиш муддатини ҳам фойдаланувчининг ўзи белгилайди: ҳикоя 6, 12, 24 ёки 48 соатда тугашини ёки доимий равишда қолишини танлаш мумкин.
Ишлаб чиқарувчиларга кўра, бу функция гуруҳ ва каналлар эгаларига боғланган, фаол фойдаланувчилар ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш имкониятини беради.
Ёғоч шаҳар
Швециянинг Atrium Ljungberg компанияси мамлакат пойтахти Стокгольмда дунёдаги энг катта ёғоч шаҳар қуриш режаларини эълон қилди. Қурилиш ишлари 2025 йилда бошланиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, энг катта "ёғоч шаҳар" 250 000 квадрат метр майдонни эгаллайди, 7000 та офис майдони, шунингдек, 2000та уй, ресторан ва дўконларга эга бўлади.
Баъзи экспертлар ёнғин хавфсизлиги бўйича хавотир билдиришса-да, ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, махсус ишлаб чиқарилган ёғоч нисбатан секин ёнади, бу кўплаб анъанавий пўлат конструкцияларга қараганда хавфсизроқдир.
Ёғоч, шунингдек, "углерод қудуғи" дир, яъни ҳаводан чиқарилган карбонат ангидрид атмосферага қайтарилмасдан, материалда сақланади. Шунингдек, ёғочдан ясалган бинолар яхши ҳаво сифатига эга ва анъанавий материаллардан тайёрланган биноларга қараганда анча паст углерод чиқиндилари билан қурилиши мумкин.
Лойиҳа ўзини ўзи таъминлайдиган энергия ишлаб чиқариш, сақлаш ва алмашишга қаратилган бўлиб, илк биноларни 2027 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Олма терадиган дронлар
Исроилнинг Tevel стартапи дронлар ёрдамида олма терувчи комбайн яратди. Дронлар олма сонини санаб, йиғиб олиш функциясига эга. Ҳар бир дронда махсус коса ва “кўзлар” бор, улар олмаларни нишон сифатида кўради.

Дрон сунъий интеллектга эга ва олмалар орасидан энг пишганини танлай олади. Фермерларнинг таъкидлашича, дронлар олма теришни одамларга қараганда анча яхшироқ бажармоқда.
Twitterʼда чекловлар
Twitter ижтимоий тармоғида чекловлар ўрнатилди. Бу ҳақда тармоқ раҳбари Илон Маск маълум қилди.
“Тизимни манипуляция қилишга қарши курашиш учун биз қуйидаги вақтинчалик чекловларни қўлладик: Twitter Blue фойдаланувчилари кунига 6000та хабар, “кўк белги”сиз фойдаланувчилар кунига 600та хабар, янги верификация белгисига эга бўлмаган фойдаланувчилар эса кунига 300 тагача хабар ўқишлари мумкин бўлади”, деб ёзган у.
Россияда Google жаримага тортилди
Google брендига эгалик қилувчи Alphabet Inc Россияда 4 миллиард рубл (47 миллион доллар) миқдорида жарима тўлаши керак. Таъкидланишича, жаримани ундириш тўғрисидаги қарор Федерал монополияга қарши хизмат томонидан Америка компаниясига илгари тайинланган жаримани ўз вақтида тўламагани муносабати билан қабул қилинган.
2022 йил февраль ойида “ФАС” Россияда Интернет технологиялари бўйича минтақавий жамоат маркази (“РОЦИТ”) шикоятидан сўнг Google LLC’га нисбатан қўзғатилган монополияга қарши ишни кўриб чиқишни якунлади. Шундан сўнг идора YouТube’да (Google LLC’га тегишли видеохостинг хизмати) аккаунтларни шакллантириш, тўхтатиб туриш, блоклаш ва фойдаланувчи контенти билан боғлиқ қоидалар шаффоф эмас ва нохолис, деган хулосага келади.
Шунга асосланиб, “ФАС” комиссияси Google LLC’ни “YouTube видеохостинг хизматлари бозоридаги устун мавқейини суиистеъмол қилиш”да айбдор деб топди ва 2022 йил июль ойида компанияга 2 миллиард рублдан ортиқ миқдорда (даромадга қараб) жарима солди.
Мавзуга оид
21:54 / 15.05.2025
Полша 10 мингта Warmate камикадзе дронларини сотиб олади
23:16 / 01.04.2025
Хитойда биринчи марта операторларга учар таксилардан фойдаланишга рухсат берилди
14:18 / 02.03.2025
Янги “аждарҳо жангчиси”, космосга туристик парвоз ва “ақлли” ғилоф — технодайжест
12:08 / 23.02.2025