Ўзбекистон | 18:17 / 03.07.2023
13376
2 дақиқада ўқилади

Бухорода 100 минг сўмлик қалбаки банкнота ишлаб чиқарган жиноий гуруҳ ушланди

18-21 ёшли йигитлар қалбаки пулларни савдо дўконлари ва фуқароларга ўтказиб келган.  

Фото: KUN.UZ

Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 100 минг сўмлик қалбаки банкноталарни ишлаб чиқарган жиноий гуруҳ фош этилди.

Қайд қилинишича, туманнинг «Шарқ» маҳалласида яшовчи, 2004 йилда туғилган С.А., Навоий вилояти, Қизилтепа туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган Ш.Б., 2004 йилда туғилган Д.А., ва 2002 йилда туғилган А.Д.. олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, 19 июнь кунидан 26 июнь кунига қадар бўлган вақт оралиғида, Бухоро шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида вақтинчалик ижарага олган хонадонда рангли принтер ёрдамида 100 минг сўмлик пул купюраларини кўпайтириш йўли билан ясаб, қалбаки пулларни савдо дўконлари ва фуқароларга ўтказиб келган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан уларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси (Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид