Ўзбекистон | 18:00 / 03.07.2023
5933
1 дақиқада ўқилади

Депутатлар ҳокимликларга нисбатан ишончсизлик билдириш ҳуқуқига эга бўлиши таклиф этилди

 “Адолат” СДП номзоди Робахон Маҳмудова ўзининг сайловолди учрашувларида маҳаллий ҳокимликлар назоратини кучайтиришда депутатлар ролини оширишни таклиф қилмоқда.

Фото: Адолат СДП

“Адолат” социал демократик партиясидан президентликка номзод Робахон Маҳмудова маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари устидан депутатлик назоратини кучайтириш орқали халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ролини ошириш таклифини илгари сурди.

Таъкидланишича, ушбу йўналишда давлатда бошқарув интизомини сақлаб қолиш мақсадида халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳокимларга нисбатан ишончсизлик билдириш ҳуқуқига эга бўлиши керак.

“Биз маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари тўлиқ хатловдан ўтказилиб, такомиллаштирилишини, маҳаллий бюджет маблағларидан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш учун ушбу маблағлар ҳисобидан молиялаштирилаётган штатлар сонини мақбуллаштириш ташаббусларини илгари сурамиз”, - деди Робахон Маҳмудова.

Мавзуга оид