Ўзбекистон | 16:18 / 03.07.2023
13684
2 дақиқада ўқилади

“Сижжак” ва “Чотқол” дам олиш масканлари хусусийлаштирилмайди

“Сижжак” ва “Чотқол” дам олиш масканлари хусусийлаштириладиган объектлар рўйхатидан чиқарилди. Гулнора Каримовага тегишли бўлган, бир неча марта аукционларда сотилмай қолган “Сижжак” оромгоҳи эндиликда мактаб-интернат балансида сақланади. “Чотқол” оромгоҳи эса Касаба уюшмалари федерациясига берилди.

Фото: AsiaTerra

“Сижжак” дам олиш маскани ва “Чотқол” оромгоҳи хусусийлаштириладиган объектлар рўйхатидан чиқарилди. Бу ҳақда “Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармонида келтириб ўтилган.

Маълумот учун, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Сижжак” дам олиш маскани биринчи президент Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага тегишли бўлган. Мазкур иншоот 2017 йилда суд томонидан мусодара қилиниб, давлат ҳисобига ўтказилган. Шу пайтга қадар дам олиш маскани бир неча бор сотувга қўйилган бўлса-да, етарли даражада таклифлар тушмагани сабабли хусусийлаштириш ишлари ортга сурилиб келинаётган эди.

Davletovuz Теlegram-каналининг ўз манбаларига таяниб ёзишича, “Сижжак” дала ҳовлиси 124-мактаб-интернат балансида сақланади, уни сотиш ёки фаолият турини ўзгартириш тақиқланган. “Чотқол” оромгоҳи эса Касаба уюшмалари федерацияси балансига ўтказилган.  

Мавзуга оид