Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда АҚШ доллари қиймати 11 600 сўмлик психологик нуқтага етди
Ўзбекистондаги қарийб ўнта тижорат банкида 5 июл куни АҚШ долларининг сотув курси 11 600 сўмгача ошди. Банклар долларни 11 540 сўмгача бўлган нархда харид қилмоқда. Бу – 2022 йил март ойидан кейинги даврдаги энг юқори курс.
Сўнгги кунларда Ўзбекистонда АҚШ долларининг курси юқорилаб бормоқда. 5 июл, чоршанба куни валюта айирбошлаш шохобчаларига эга тижорат банкларининг қарийб ярми ёки ўндан ортиғи 1 АҚШ долларини 11 600 сўмдан сота бошлади.
Энг арзон сотув курсини Madad Invest Bank (11 550 сўм) ва Tenge Bank (11 570 сўм) таклиф этмоқда.
Банклар АҚШ долларини 11 490 – 11 540 сўм оралиғидаги нархларда сотиб олмоқда. Долларни сўмга айирбошлашни истовчилар учун энг манфаатли курсни Саноатқурилишбанк (11 540), Микрокредитбанк ва Ипотекабанк (11 535 сўмдан) таклиф этмоқда.
Марказий банк 5 июлдан бошлаб АҚШ долларининг ўзбек сўмига нисбатан расмий курсини 11 541,00 сўм (+6,01) деб белгилаган.
Эслатиб ўтамиз, сўмнинг долларга нисбатан қадрсизланишининг тарихий максимуми Россиянинг Украинага босқини бошланганидан бироз вақт ўтиб, 18 мартга тўғри келган, ўша кунги расмий курс 11 571,99 сўмни ташкил этганди.
Бугун, 5 июл ҳолатига белгиланган расмий курс – 2022 йил 24 мартдан кейинги даврдаги энг юқориси.
Мавзуга оид
21:49 / 19.05.2025
Сўнгги бир ҳафтада доллар 100 сўмга қимматлаб, кейин 122 сўмга арзонлашди
18:32 / 13.02.2025
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси илк бор 13 000 сўмдан ошди
15:40 / 06.01.2025
АҚШ доллари илк марта 13 000 сўмгача қимматлашди
22:12 / 23.12.2024