Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро конференция ўтказилади
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Рим шаҳрида ўтган БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) 43-конференциясида иштироки давомида ФАО бош директори ўринбосари, Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Владимир Рахманин билан учрашди.
Вазирлик матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг ФАО билан ҳамкорликдаги қўшма лойиҳаларининг жами сони 66 та бўлиб, умумий қиймати 70,05 миллион долларни ташкил этади. Бугунга қадар жами 15,03 миллион долларлик 33 та лойиҳани амалга ошириш якунланди. Ҳозирда 33 та лойиҳа устида иш олиб бориляпти (умумий қиймати – 55,14 миллион доллар) ва умумий қиймати 41,3 миллион долларга тенг 4 та лойиҳа ишлаб чиқиляпти.
Мулоқотда ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси фаолиятини кенгайтириш, кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш, шу мақсадда ўзбекистонлик ёшлар учун қўшма дастурлар ташкил қилиш таклифлари хусусида фикр алмашилди.
Томонлар шу йил 7-8 сентябрь кунлари Самарқандда ФАО билан ҳамкорликда ташкил этилаётган озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро конференцияга эътибор қаратди. Ушбу тадбирни ўтказишга оид ташкилий масалалар муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025