Лукашенко Пригожин ҳақида: «Уни ўлдиришмайди, лекин ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин»
Беларус президенти Александр Лукашенко Россиянинг «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Журналистлар билан учрашувда у Путин ва Пригожин муносабатлари ҳақида «ҳамма нарсани билмаслигини ва билишни истамаслигини» айтди.
«Путин у билан кўпроқ таниш, улар Санкт-Петербургда бирга яшаб, ишлаган. Уларнинг муносабатлари яхши эди. Балки жуда ҳам яхши эди», деб унинг сўзларини келтирди БелТА.
Лукашенко сўзларига кўра, «вагнерчилар» раҳбари ҳозир озодликда ва «Россия манфаатлари учун ишлашини» айтган.
«Унинг тақдири бундан кейин нима бўлади? Хўш, ҳаётда ҳамма нарса содир бўлади. Аммо агар сиз Путинни шу қадар ғаразли ва қасоскор, эртага уни қаердадир «ўлдиради» деб ўйласангиз... Йўқ, бундай бўлмайди», деб таъкидлади у.
Шунингдек, Лукашенко Пригожин ҳозир Беларусда эмаслигини, ёлланма жангчилар эса «ўз лагерларида» эканини айтди. Бу лагерлар қаерда эканига аниқлик киритмади.
Аввалроқ Беларуснинг Могилёв вилоятида «Вагнер» бўлинмалари жойлашиши керак бўлган чодир лагери қурилаётгани хабар қилинганди.
Шунингдек, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг қуролли исёндан сўнг Беларусга оз сондаги «вагнерчилар» ўтгани ҳақида хабар берган эди.
Мавзуга оид
21:16 / 22.11.2024
Лукашенко Беларусда норозилик намойишлари такрорланса, интернетни «бутунлай ўчириб қўйиш» билан таҳдид қилди
20:52 / 20.11.2024
Лукашенко яна 32 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
01:38 / 19.11.2024
Лукашенко 21 нафар собиқ кучишлатар тизимлар вакилларини унвонидан маҳрум қилди
20:18 / 16.11.2024