Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 10:16 / 06.07.2023
4681
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда янги йўналишда автобус ҳаракати йўлга қўйилади
Тошкент шаҳрида 6 июлдан бошлаб янги йўналишда автобус ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.
Фото: Kun.uz
2023 йил 6 июль кунидан бошлаб, 130-сонли Олчазор маҳалласи — Food city савдо маркази автобус йўналишида 11 та Yutong русумли автобус ҳаракати йўлга қўйилади.
99-сонли Сувсоз мавзеси — Фарҳод бозори йўналишига қўшимча 2 та ва 146-сонли Чинни бозори — Чорсу савдо маркази автобус йўналишига қўшимча 4 та Yutong русумли автобус бириктирилиши маълум қилинди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш