Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқ уй Украина бўйича норасмий музокаралар ўтказилганини тасдиқлади
Муҳокамалар Оқ уй ташаббуси билан ўтказилмаган, аммо АҚШнинг собиқ расмийлари ва Россия ташқи ишлар вазири иштирок этган. Мунозаралар «биз томонидан рағбатлантирилмаган ёки бошланмаган», деди МХК вакили, аммо улар ўтказилганини тасдиқлаган.
Оқ уй АҚШнинг бир гуруҳ собиқ юқори мартабали миллий хавфсизлик амалдорлари Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Россия ташқи сиёсатининг бошқа бир қатор вакиллари билан Украинадаги урушни тугатиш бўйича мулоқотга асос яратиш мақсадида норасмий музокаралар ўтказганини тасдиқлади. Оқ уйдаги Миллий хавфсизлик кенгашининг (МХК) стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби CBS News телеканалига берган интервьюсида тегишли хабарларга изоҳ берди. 6 июль, пайшанба куни Reuters агентлиги хабар беришича, муҳокамалар Оқ уй ташаббуси билан ўтказилмаган.
«Мен шуни айтмоқчиманки, бу мунозаралар биз томонимиздан рағбатлантирилмаган ёки бошланмади ва биз уларни ҳеч қандай фаол қўллаб-қувватламадик», — деди Кирби. «Президент Жо Байден айтганидек, Украинасиз Украина ҳақида музокаралар ўтказилмайди», — дея қўшимча қилди у.
«Бу муҳокамалар Байден маъмурияти ташаббуси билан ўтказилмади», деди АҚШ Давлат департаменти вакили Reuters сўровига жавобан. Маъмурият Киевга қурол етказиб беришда давом этади, токи украиналик расмийлар «вақт келди, деб ўйласа, кучли позициядан музокара олиб бориши» мумкин.
NBC News’нинг олтита манбасига кўра, Лавров апрель ойида Нью-Йоркда америкалик экспертлар билан бир неча соат суҳбатлашган, у ўшанда БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишига раислик қилган.
Учрашувда, журналистларнинг маълумотига кўра, Америка томонидан, хусусан, Ташқи алоқалар кенгаши раҳбари лавозимини тарк этаётган собиқ дипломат Ричард Хаас, Жоржтаун университети халқаро муносабатлар профессори Чарлз Купчан ва Йел университетида Россия, Шарқий Европа ва Евросиёни ўрганиш дастури асосчиларидан бири Томас Грем бўлган. Улар Ташқи алоқалар кенгашининг илмий ходимлари, шунингдек, Оқ уй ва АҚШ Давлат департаментининг собиқ амалдорлари ҳисобланади.
Икки манбага кўра, бошқа муҳокамаларда НАТО масалаларида катта тажрибага эга Пентагон раҳбарининг собиқ ёрдамчиси Мери Бет Лонг ҳам иштирок этган.
Муҳокамаларда Россия томонидан олимлар, йирик таҳлилий марказлар ва илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари ҳамда Россия ташқи сиёсатининг бошқа вакиллари иштирок этди, дея таъкидлади журналистлар суҳбатдошлари.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025