Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомобилга газ тўлдириш шохобчалари ишини назорат қилиш бўйича ахборот тизими ишлаб чиқиляпти
“Киберхавфсизлик маркази” мутахассислари томонидан “Автомобилларга метан, пропан ва бензин қуйиш шохобчалари фаолиятини назорат қилиш” тизимини ишлаб чиқиш бўйича техник топшириқ лойиҳаси экспертизадан ўтказилди.
Давлат дастури 94-бандида ёнилғи қуйиш шохобчаларида реализация қилинган газ ҳажмининг аниқ ҳисобини юритиш учун газ қуйиш ускуналарига махсус дастурлаштирилган маҳсулотни жорий этиш ва уни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотлар базасига интеграция қилиш белгиланган.
Топшириқ ижроси юзасидан махсус ахборот тизими яратилди ҳамда уни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотлар базасига интеграция қилишга қаратилган ишлар амалга оширилди.
Ахборот тизимининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
АГҚШга кирим қилинган газ ёнилғиси миқдорини аниқлаш;
АГҚШда электрон ҳисобварақ фактуралар ва онлайн НКГнинг чеклари орқали сотилган газ ёнилғиси миқдорини аниқлаш;
кирим қилинган ва сотилган газ ёнилғисининг тафовутини аниқлаш орқали АГҚШ фаолиятини назорат қилиш.
“Киберхавфсизлик маркази” мутахассислари томонидан “Автомобильларга метан, пропан ва бензин қуйиш шохобчалари фаолиятини назорат қилиш” тизимини ишлаб чиқиш бўйича техник топшириқ лойиҳаси экспертизадан ўтказилган. Натижаларга кўра, ушбу техник топшириқ лойиҳаси зарур ахборот ва Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги аниқланган.
Мавзуга оид
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
13:37 / 07.05.2025
Европа комиссияси Россия газидан воз кечиш режасини тақдим этди
13:48 / 06.05.2025
Европа Иттифоқи 2027 йил охирида Россиядан барча газ импортини тақиқламоқчи
15:20 / 01.05.2025