Кечки ёки сиртқи таълимда таҳсил олаётган ходимларга сессия вақтида ойлик сақланган таътил берилади
Олий таълим муассасалари, техникум ёки коллежларда кечки ёки сиртқи таълимда ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида қатнашиш учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолдa ўқув таътиллари берилади.
Бунда:
ОТМда кечки таълимда ўқиётган 1-2-курс талабаларига – камида 20 кун, техникум ёки коллежларда – камида 10 кун, ОТМ ва техникум ёки коллежларда сиртқи таълимда ўқиётганларга эса – камида 30 кун;
ОТМда кечки таълимда 3-4-курсларда ёки ундан юқори курсларда ўқиётганларга – камида 30 кун, техникум ёки коллежларда – камида 20 кун, ОТМ ва техникум ёки коллежларда сиртқи таълимда ўқиётганларга эса камида 40 календарь кун.
Мавзуга оид

16:13 / 31.03.2025
Самарқанддаги саммит сабаб баъзи талабаларга қисқа муддатли таътил берилади

19:43 / 17.03.2025
Мактабларда баҳорги таътил 21 мартдан бошланади

18:10 / 10.01.2025
Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилини якунлади

16:40 / 18.12.2024