Ўзбекистон МСК сайловда давомат 33 фоиздан ошганини хабар қилди
Дастлабки уч соатда 6,4 миллиондан ортиқ сайловчи овоз бериб бўлди. Сайловлар бўлиб ўтган деб ҳисобланади.
Марказий сайлов комиссияси 9 июл куни ўтаётган президент сайлови бўйича соат 11:00 ҳолатига кўра натижаларни эълон қилди.
Унга кўра, сайловда 6 млн 463 минг 874 киши овоз бериб улгурди. Бу умумий сайловчиларнинг (19,4 млн) 33,54 фоизига тенг.
Бу рақамлар Ўзбекистон президенти сайлови ўтган, деб ҳисоблашга асос бўла олади.
МСК ҳисоботига кўра, дастлабки соатларда энг юқори давомат Андижон ва Жиззах вилоятларида (мос равишда 39,37 ва 39,23 фоиздан), энг паст кўрсаткичлар эса Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида (мос равишда 26,27 ва 28,80 фоиздан) қайд этилган.
Навбатдаги натижалар сони соат 14:00 да эълон қилинади.
- 28 июндан 5 июлгача бўлган муддатдан олдин ўтказилган овоз бериш жараёнида 815,3 минг киши, жумладан, 180,7 минг нафар хорижда, 634,5 минг нафар шахс мамлакат ичида овоз берган.
Мавзуга оид
10:34 / 26.07.2024
Ўзбекистонда парламент сайловлари 27 октябр кунига белгиланди
16:02 / 09.02.2024
Марказий сайлов комиссиясининг 14 нафар аъзоси ваколатлари тугатилди
16:18 / 09.07.2023
МСК: Сайловда давомат 60 фоиздан ошди
14:32 / 05.06.2023