Қамчиқ довонида 2 аёл сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
Улар кучли жала вақтида тошқин сувлари учун мўлжалланган қувурга кириб олган.
Қамчиқ довонида наманганлик икки аёл жасади топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Наманган вилояти ФВБ матбуот хизмати бунга муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, 7 июл куни М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали — Ўш автомобил йўлининг Тошкент-водий йўналишида икки аёл (уларнинг иккиси ҳам 23 ёшда бўлган) тоғ баландлигидаги йирик шохли молларини соғиш учун кетаётган бўлган.
Соат 19:20 дан 19:27 гача кучли жала ёғиши кузатилган. Аёллар эса бу пайтда сел тошқин сувлари учун махсус мўлжалланган 1200 диаметрли темир қувур ичига кириб олган. Шу вақтда 40−50 метр куб миқдоридаги сел келиб, аёлларни қувур ичидан «Резаксой»нинг 400 метр оқими бўйлаб олиб кетган.
Сойни сел массасидан тозалаш жараёнида уларнинг жасади топилган.
Ҳозирда ИИБ тезкор-тергов гуруҳи томонидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:39 / 15.11.2024
Наманган вилоят суди раиси ўринбосарининг қилмиши яширилмоқда: ёпиғлик қозон ёпиғлигича қоладими?
16:47 / 10.11.2024
Қамчиқ довонида тўхтатилган машинадан кўп миқдорда психотроп дори воситалари топилди
20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди
14:57 / 05.11.2024