Жангга қайтган «Солнцепек» ва Геническ кўчаларидаги ҳарбий полиция. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 501-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- 9 июл куни Туркиядан Украинага қайтиб келган «Азовстал» мудофааси командирлари яна ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи, бу ҳақда «Азов» полки командири Денис Прокопенко маълум қилди.
- Украина мудофаа вазири Анна Маляр Украина қуролли кучларининг урушнинг 500 кунидаги муваффақиятлари қаторида 2022 йил октябрида Қрим кўпригига йўлланган зарбани ҳам санаб ўтди. Бунгача Украина ҳукумати ҳужумга алоқадорлигини рад этарди.
- Володимир Зеленский ҳали НАТОнинг 11–12 июл кунлари Вилнюс шаҳрида бўлиб ўтадиган саммитида иштирок этиш борасида бир қарорга келмаган. Бу ҳақда Украина вице-премьери Олга Стефанишина маълум қилди. Икки кун муқаддам НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Зеленский саммитга келишини айтганди.
- Украиналик журналистлар олимпия чемпиони, Украина Қаҳрамони Сергей Бубканинг компаниялари оккупация қилинган ҳудудларда фаолият олиб бораётганини аниқлади. Бу компаниялардан бири аннексия қилинган «ДХР» ҳукуматига ёнилғи етказиб бериш билан шуғулланади.
Украиналик ҳарбийлар россияликлардан ўлжа олинган «Солнцепек» тизимидан ўт очмоқда
2022 йилда (айнан қачонлигига аниқлик киритилмаган) «Да Винчи бўрилари» батальони жангчилари россияликларнинг «Солнцепек» оғир ўтсочар тизимини (ундан отилган реактив снарядлар нишонга текканида ёндириб юборади) ўлжа қилиб олган. Қуйидаги кадрларни олган фотосуратчи Константин Либеровнинг айтишича, шундан буён батальон жангчилари ўлжа қилиб олинган «Солнцепек» «Да Винчи бўрилари» командири Дмитро Коцюбайлонинг (у 2023 йил 7 мартида Бахмут атрофида ҳалок бўлди) «севимли ўйинчоғи»га айланганини айтиб ҳазиллашиб юришган. Лекин командирнинг ўлими туфайли ушбу қуролдан фойдаланишга улгуришмаган.
Фотографнинг айтиб беришича, съёмкадан бироз олдинроқ у билан «Да Винчи бўрилари»нинг янги раҳбари Юрий Капустяк (лақаби «Капуста») боғланиб, уни «Солнцепек»нинг 7 июл куни Луҳанск областининг Креминна шаҳри атрофидаги фронт чизиғида қўлланишини тасвирга олишга чақирган. Қурол корпусига батальон жангчилари ўзларининг ҳалок бўлган собиқ командирининг чақирув белгиси — «Да Винчи»ни ёзиб қўйишган.
«[Жангчилар „Солнцепек“дан ўт очаркан] биз айни вақтда Да Винчи ёнгинамизда тургандек ҳис қилдик. Ва у жилмаярди», — дея ёзади Либеров. Қуйида у олган кадрлар.
Краматорск бўйлаб янги зарбадан кейинги вайронгарчилик
9 июлга ўтар кечаси Россия қўшини Донецк областининг Краматорск шаҳрини ўққа тутди. Украина полициясининг Донецк области бўйича бошқармаси хабар қилишича, ҳудуд «Смерч» баравар ўт очиш реактив тизимидан ўққа тутилган. Учта кўп квартирали уй ва автомобиллар шикастланган, жабрланганлар йўқ.
Черниҳив областидаги украин кўнгиллилари
Оккупация остидаги Геническ шаҳрида патрул полиция
Геническ — Херсондан тахминан 170 километр жануби-шарқда жойлашган шаҳар. Россия қўшини бу ерни кенг кўламли урушнинг илк кунидаёқ эгаллаб олган. 2022 йил ноябрида Москва томонидан тайинланган маҳаллий расмийлар Геническни Херсон областининг босиб олинган қисмининг вақтинча маркази деб эълон қилишади. Қуйида шаҳар кўчаларининг бугунги кундаги кўриниши акс этган суратлар.
Мавзуга оид
10:11
Германия Украинада ҳалок бўлган 10 фуқароси ҳақида маълумотга эга
09:31
Европа Байдендан кетишидан олдин Украинага ёрдамни оширишни сўрамоқда
17:24 / 14.11.2024
The Times: Киев бир неча ой ичида оддий атом бомбасини яратиши мумкин
16:08 / 14.11.2024