Ўзбекистон | 08:20 / 10.07.2023
4451
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ШҲТ бош котиби билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ШҲТ бош котиби Чжан Мин билан учрашди.

Фото: ТИВ

«Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Чжан Мин жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. 

Учрашувда ШҲТнинг кенгайиб бораётган кун тартиби ва ошиб бораётган иқтисодий аҳамияти кўриб чиқилган.

Бундан ташқари, аъзо давлатлар ўртасида боғлиқликни мустаҳкамлаш ва мавжуд салоҳиятни тўлиқ рўёбга чиқариш учун самарали механизмлар ишлаб чиқиш каби кўплаб масалалар муҳокама қилинган.

Мавзуга оид