Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея АҚШни ҳаво ҳудудини бузишда айблади
Шимолий Корея мудофаа вазирлиги КХДР ҳаво ҳудудини бузган Америка разведка самолётини уриб тушириш ниятида эканлигини маълум қилди.
Шимолий Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси раҳбари ўринбосари ва етакчи Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон АҚШни мамлакатнинг эксклюзив иқтисодий зонасига саккиз марта кирганликда айблади. Бу ҳақда 11 июль, сешанба куни КХДР ОАВга таяниб, Reuters хабар берди.
АҚШ кучлари «ноқонуний бостириб киришда» давом этса, «жуда муҳим парвоз»га дуч келишади, деди Ким бир кун аввал АҚШ Шимолий Корея ҳаво ҳудудини бузгани ҳақидаги айбловларни такрорлаб. Бундан ташқари, Ким бундай самолётларни уриб тушириш мумкинлигини айтди.
«АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари стратегик разведка самолётининг уриб туширилиши каби даҳшатли воқеа содир бўлмаслигига кафолат йўқ», деб айтган Мудофаа вазирлигининг номи ошкор этилмаган расмийси, унинг баёноти маҳаллий нашрлар томонидан тарқатилган.
Пентагон Пхеняннинг ҳаво ҳудудини бузганлик ҳақидаги айбловларини рад этди ва АҚШ ҳарбийлари халқаро қонунларга риоя қилишини айтди.
«Демак, бу айбловлар - шунчаки айбловлар», деди АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Сабрина Сингх журналистларга. АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Мэтью Миллер Шимолий Кореяни «эскалацион ҳаракатлардан тийилишга» ҳамда «жиддий ва изчил дипломатия билан шуғулланишга» чақирди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025