Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
15 июлдан Президент мактаблари имтиҳонларининг биринчи босқичи бошланади
Талабгорлар 1 соат вақт давомида математикадан 30 та тест топшириғини бажариши лозим.
Бу ҳақда Ихтисослаштирилган таълим муасасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Жўрабек Жангиров маълум қилди.
Ҳудудлар кесимида бир ўринга қабул қилинган ҳужжатлар бўйича энг юқори кўрсаткич Андижон (267 та) ва Фарғона (229 та) вилоятида, энг паст кўрсаткич Сирдарё (80 та) ва Навоий (74 та) вилоятида қайд этилган.
Президент мактабларининг биринчи босқич имтиҳонлари 15 июль куни 3 сменада: 1-смена соат 8.00 да, 2-смена 12.00 да ҳамда 3-смена 17.00 да бўлиб ўтади. Бунда, талабгорлар 1 соат вақт давомида математикадан 30 та тест топшириғини бажариши лозим.
Имтиҳон жойи ва бошқа зарур маълумотлар талабгорнинг телефон рақамига SMS-хабарнома тарзида юборилган.
Талабгорлар имтиҳон бошланишидан 1,5 соат олдин туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ҳамда рухсатнома билан имтиҳон бўлиб ўтадиган жойга келиши керак.
Мавзуга оид
23:11 / 18.04.2025
Тошкент ва Москва мигрантларни танлаб олиш жараёнини Ўзбекистонга кўчириш устида ишламоқда
20:18 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
17:45 / 13.01.2025
“Асосан бепул онлайн курслардан фойдаландим” — Ўзбекистонда илк бор SAT'дан 1600 балл олган бухоролик 18 ёшли йигит
14:24 / 06.11.2024