Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳридаги 32 та автобус йўналиши брутто-шартнома асосида фаолият кўрсатишни бошлади
Унда шаҳар маъмурияти йўловчи ташувчига йўналишлар бўйича бажарилган ишлар ҳажми ва сифатидан келиб чиқиб, тўловларни амалга оширади.
Президент қарорига асосан Тошкент шаҳридаги мунтазам автобус йўналишларида чекланган тарифлар бўйича йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тизимига босқичма-босқич ўтказиш белгиланган.
Шу сабабли, 2023 йил июль ойидан бошлаб, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ таркибидаги автобус саройлари томонидан хизмат кўрсатилаётган 8, 9т, 17т, 20, 39, 41, 43, 45, 52, 55, 61, 63, 68, 73, 82, 86, 98, 101, 104, 116, 125, 129, 130, 133, 138, 140, 146, 151, 153, 154, 181, 183-сонли автобус йўналишларида хизмат кўрсатиш янги турдаги брутто-шартнома асосида амалга ошириш бошланди.
Брутто-шартнома — йўловчи ташишни ташкил этиш модели бўлиб, унда барча тушумлар шаҳар бюджетининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади ва шаҳар маъмурияти йўловчи ташувчига йўналишлар бўйича бажарилган ишлар ҳажми ва сифатидан келиб чиқиб, тўловларни амалга оширади.
Мавзуга оид
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
14:15 / 09.04.2025
Тошкент шаҳрида ота 1,7 млрд сўм алимент тўлади
12:30 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
10:48 / 26.02.2025