Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Вагнер» ҳозир Украинадаги жангларда қатнашмаяпти — Пентагон
Аввалроқ, «Вагнер» жангчилари Беларусга кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
АҚШ Мудофаа вазирлиги «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси Украинадаги урушда фаолиятини тўхтатганини қайд этди.
Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби, бригада генерали Патрик Райдер брифинг чоғида маълум қилди.
«Ҳозирги босқичда биз «Вагнер» жангчилари Украинадаги жанговар операцияларни қўллаб-қувватлашда иштирок этаётганини кўрмаяпмиз», деди у.
12 июль куни Россия Мудофаа вазирлиги «вагнерчилар» 2 мингдан ортиқ техника ва қурол-яроғларни Россия Қуролли кучларига топширганини маълум қилган эди.
13 июль куни Россия президенти Владимир Путин «Вагнер» ХҲК «юридик жиҳатдан мавжуд эмас», чунки Россияда хусусий ҳарбий ташкилотлар тўғрисида қонун йўқлигини айтди.
Аввалроқ, «Вагнер» жангчилари Беларусга кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
10:23 / 28.05.2025