Ўзбекистон | 08:02 / 15.07.2023
4735
1 дақиқада ўқилади
6 ойда 5 нафар ўзбекистонлик спортчининг қонида тақиқланган модда борлиги аниқланди
Жорий йил ўтган даврида 5 нафар ўзбекистонлик спортчи қон таҳлилида тақиқланган модда борлиги аниқланган. Бу ҳақда Миллий антидопинг агентлиги директори ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Матбуот анжуманида олти ойлик фаолият таҳлили ва истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берилди.
Қайд этилишича, 2023 йил 6 ойида жами 244 та допинг синама олинган. 5 та қон орқали допинг синамаси Туркия махсус лабораторияга таҳлил учун юборилган.
АДАМС тизимига 321 нафар спортчилар рўйхатдан ўтказилган ва мониторинг қилиб борилмоқда.
Австрия ва Туркия махсус лабораторияси билан допинг синамаларини ўтказиш бўйича шартномалар имзоланган.
Мавзуга оид
14:36 / 07.11.2024
Таълим муассасалари ўқув дастурига ўқотар қуроллар тактик-техник тавсифлари амалий машғулотлари киритилади
20:22 / 21.10.2024
Енгил касалликларни дори билан даволашга ўрганиб қолишнинг олди олинади
20:31 / 20.09.2024
Олимпия шаҳарчаси ҳудудида хоккей мажмуаси қурилиши мумкин
14:53 / 06.09.2024