Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўзсув каналига 18 та корхонадан кимёвий ифлосланган сув ташланаётгани аниқланди
Бош прокуратура томонидан “Бўзсув оқава сув тозалаш” иншоотига келиб тушаётган оқова сувларнинг таркиби, уларнинг тозаланиши ҳамда Қуйи Бўзсув каналига қуйилишида амалдаги тартиб ва нормативларга риоя этилиши аҳволи Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги мутахассислари иштирокида ўрганилмоқда.

Маҳкама хабарига кўра, ўрганишда тозалаш иншоотига Тошкент шаҳрида жойлашган 18 та (15 та текстил ва 3 та кушхона) тадбиркорлик субъектлари томонидан оқова сув тармоғига юқори концентрацияда ифлосланган, кимёвий моддалари мавжуд бўлган оқова сувлар оқизиб келинаётгани аниқланди.
Билдирилишича, “Бўзсув оқова сув тозалаш” иншооти келиб тушган оқова сувларни биологик тозалашга мўлжалланган бўлиб, унда оқова сувларни кимёвий ва физикавий тозалаш имкониятлари мавжуд эмас.

Оқизилаётган оқоваларда меъёрга нисбатан азот аммоний концентрацияси, азот нитрит, кислороднинг биологик истеъмоли, кислороднинг кимёвий истеъмоли, нефт маҳсулотлари, фосфор, темир ва хром ортиқча эканлиги оқибатида, иншоот атрофидаги ҳавода водород сульфиди миқдори меъёрдан ошиб кетиб, ифлосланган сувдан бадбўй ҳид тарқалаётгани ҳудудда яшовчи аҳолининг норозилигига сабаб бўлмоқда.
Бош прокуратура қонунбузилишларга йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектларни “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ томонидан муқаддам берилган огоҳлантириш ва лаборатория таҳлил натижалари бўйича камчиликларни бартараф этмаганларга нисбатан ичимлик ва оқова суви хизматларини кўрсатиш бўйича тузилган шартномаларни бекор қилиш тўғрисида огоҳлантирган.
Мавзуга оид
20:43 / 11.05.2025
Олимлар Марс қаърида улкан кўл борлигини аниқлади
12:15 / 28.04.2025
Фарғонада 1 майдан ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи ошади
21:21 / 05.04.2025
Қозоғистон Ўзбекистондан суғориш учун 12,6 миллиард куб метр сув олди
10:06 / 04.04.2025